Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

қалқон баҳосига етса, (қўл) кесилади». Нисоий Абу Довуд Амр ибн Шуайбдан, у отасидан, у эса бобосидан ривоят қилишича, Пайғамбар с.а.в.дан дарахтдаги муаллақ мева(нинг ўғирланиши) тўғрисида сўрашганида, у киши шундай жавоб берганлар:


«سُئِلَ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنِ الثَّمَرِ الْمُعَلَّقِ فَقَالَ: مَنْ أَصَابَ بِفِيهِ مِنْ ذِي حَاجَةٍ, غَيْرَ مُتَّخِذٍ خُبْنَةً فَلاَ شَيْءَ عَلَيْهِ, وَمَنْ خَرَجَ بِشَيْءٍ مِنْهُ فَعَلَيْهِ غَرَامَةُ مِثْلَيْهِ وَالْعُقُوبَةُ, وَمَنْ سَرَقَ مِنْهُ شَيْئًا بَعْدَ أَنْ يُؤْوِيَهُ الْجَرِينُ فَبَلَغَ ثَمَنَ الْمِجَنِّ فَعَلَيْهِ الْقَطْعُ»
«Ким ундан муҳтож бўлиб, оғзи билан еса, қўйнига солиб олмаса, ҳечқиси йўқ. Маҳлум миқдорда олиб чиқса, икки баробар тўлайди ва жазоланади. Омборга келтириб қўйилгандан кейин ўғирласа ва ўғирланган меванинг миқдори қалқон баҳосига етса, (қўли) кесилади». Шулардан кўриниб турибдики, қўлнинг кесилиши учун нарса қўриқланаётган бўлиши шарт. Масалан, яйловда юрган ҳайвон олиб кетилса, (қўл) кесилмайди. Чунки у қўриқланаётган жойдан олингани йўқ. Агар у қўра, қўйхона ёки шунга ўхшаш қўриқхоналардан олинса, қўл кесилади. Мева ҳам дарахтдан олинса, қўл кесилмайди. Қўриқланаётган жой, яъни омбордан олинса, қўл кесилади. Бошқа нарсаларда ҳам шундай. Агар қўриқланмаётган жойдан олинса, қўл кесилмайди. Қўриқланаётган жойдан олиниб, баҳоси қалқон нархига етса, қўл кесилади.


Қўриқланиш сўзи борасида луғат ёки шариат ҳужжатларига эмас, одамларнинг истилоҳига мурожаат қилинади. Чунки у воқеий сифат бўлиб, шу воқенинг номини билдирувчи истилоҳдир. Шундай бўлгач, бу сўз хусусида далилга эмас, одамларнинг истилоҳига қаралади. Қўриқхона одамларнинг истилоҳида моллар ва шаҳарларга қараб ҳар хил бўлади. Масалан, пулларнинг қўриқхонаси ҳайвонларнинг, кийимларнинг қўриқхонасидан бошқача бўлади ва ҳоказо. Қўл кесилиши учун ана шундай қўриқхоналардан биридан олиниши лозим. Қўриқхонадан олинмаса, қўл кесилмайди. Ишлатиб туришга (ориятга) олиниш бундан мустасно. Чунки ишлатиб туриш учун нарса олиб, кейин олмадим, деб тонган одамнинг қўли кесилади. Бунга далил Оиша y ривоят қилган мана бу ҳадисдир:

 

69-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222